
Лола Каримова ўзбекистонлик гимнастчиларимиз Оксана Чусовитина, Анастасия Сердюкова, Сабина Тошкенбоева ва Нуриниссо Усмоноваларни Баку шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлик ўйинларидаги муваффақиятлари билан табриклади. Бу ҳақда Лола Каримова фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳидасида хабар қилди.
Оксана Чусовитина таяниб сакраш мусобақаларида Озарбайжон, Индонезия ва Туркиялик рақибларини ортда қолдириб, олтин медални кўлга киритишга муваффақ бўлди.

Бадиий гимнастика бўйича спортчимиз Анастасия Сердюкова финал баҳсларининг булава билан бажариладиган мусобақаларида олтин медални, халқа ва копток билан бажариладиган мусобақаларда эса кумуш медални эгаллади.
Сабина Тошкенбоева ҳам Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, булава ва лента билан бажариладиган машқларнинг финал баҳсларида иккита бронза медалига сазовор бўлди.

Гимнастчиларимиз жамоавий баҳсларда ҳам юқори кўрсаткичларга эришиб, кумуш медалини қўлга киритдилар.

Маълумот учун, бу йилги Ислом бирдамлик ўйинларида Ислом бирдамлиги спорт федерациясига кирувчи 57 давлатдан 3000дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Мусобақалар дастурига 20та спорт тури, жумладан, спорт гимнастикаси ва бадиий гимнастика киритилган.