
Мазкур йилда Пенза шаҳрида «Йил ўқитувчиси – 2017» III халқаро танлови ўтказилди. Танлов «Умумий педагогика, педагогика тарихи ва таълим», «Ўқитиш назарияси, методикаси ва тарбия», «Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси», «Педагогик фаолиятдаги ахборот технологиялари», «Замонави й педагогиканинг долзарб масалалари» каби шўъбалардан иборат бўлди. Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси, филология фанлари номзоди, инглиз тили ва адабиёти кафедраси доценти Дамегул Сейтова «Педагогика фаолиятидаги ахборот технологиялари» шўъбаси бўйича ғолиб бўлди ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди.
Сахибжамал Есемуратова