
Тахиатош ИЭСда 2021 йил 5 январ куни ускуналарда ўчишлар содир бўлмади. Соат 16:43 да станцияни Ўзбекистон Республикасининг ягона энерго тизими билан боғловчи ҳаво линияларининг аварияга қарши автоматика ишлаши сабабли энерго тизимдан ажралган ҳолда ишлаб қолди.
Шу вақтда Шимоли-Ғарбий энерго тизимида корхонанинг ишлаб чиқараётган электр энергия қуввати истеъмолидан ортиб кетиши ҳисобига №1 чи буғ-газ қурилмасида юкланиш 205 МВтдан 150 МВтгача камайди.
Соат 16:53 вақти билан Тахиатош ИЭСи ягона энерго тизимга уланди ва тўлиқ нормал иш режими тикланди. Бу пайтда Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида электр энергия истемолчиларида узилишлар содир бўлмади.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz