Telegram karinform

Маданият

  • 12.12.2017 15:56
  • 1866

Ғолибга Spark автомобили бериладиган танловда ҚҚДУнинг 2 талабаси ғолиб бўлди

Шу йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилиб келинаётган «Ёш китобхон» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида университетимизнинг қорақалпоқ филологияси факультети 1 курс талабаси Бибихадиша Жолдасбаева ва мазкур факультетнинг 4 курс талабаси Гауҳар Зинатдиновалар фахрли 1-ўринни эгаллаб, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йўлланма олгани университетимиз жамоаси ва барча талабалари учун хушхабар бўлди.



Танловни ташкил этишдан асосий мақсад – болалар ва ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятни ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтиришдан иборат.
Танловда Бибихадиша Жолдасбаева 14-19 ёш, Гауҳар Зинатдинова эса 20-30 ёш категорияси бўйича иштирок этди. Танлов «Ижтимоий-сиёсий соҳа билимдони», «Маънавий-маърифий китоблар билимдони», «Бадиий китоблар билимдони», «Мен севган адиб», «Шеърият» каби 5 шартдан иборат бўлди. Иштирокчиларнинг билимларини тегишли соҳа вакилларидан тузилган ҳайъат аъзолари одилона баҳолаб борди. Танловда 40 дан зиёд газета-журналлар, маънавий-маърифий мазмундаги ва бадиий асарлардан ҳар хил саволлар ўйналди. Университетимиз талабалари юқоридаги 5 шарт бўйича китоб ўқиб эгаллаган билим ва кўникмаларини намоён этишга ҳаракат қилди.



- Танловда биз каби китоб мутолаа қилишга меҳр қўйган билимли ёшларнинг кўп эканлигини кўриб, жудаям хурсанд бўлдим. Кўп дўстлар орттирдим. Танлов якунида ғолиб бўлганлигимни эшитиб, чексиз кувончга тўлдим. Ғолибликни қўлга киритишимда университетда таълим-тарбия бераётган устозларим, бирга таҳсил олаётган курсдошларим ва ахборот-ресурс маркази, унда яратиб берилган шариотлар катта аҳамиятга эга бўлди. Танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида ҳам яхши қатнашиб, устозларимнинг ишончини оқлайман деб ишонч билдираман, - дейди ғолиб талабамиз Бибихадиша Жолдасбаева.
Ҳозирги пайтда улар танловнинг республика босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Талабаларимизнинг мазкур босқичда ғолиб бўлиб, университетимиз ёшларининг китобхонлик маданиятини юксак даражада кўрсата олишига тилакдошмиз.

Ислам МАТЕКОВ.
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанның баспасөз еркинлиги рейтингиндеги орны өзгериссиз қалды

Өзбекстанның баспасөз еркинлиги рейтингиндеги орны өзгериссиз қалды

Уқсас жаңалықлар

Төрткүл районында жүк автомобиллери аварияға ушырады

Төрткүл районында жүк автомобиллери аварияға ушырады

      9-апрель күни саат 22:08 де Қарақалпақстан Республикасы, Төрткүл районы «Аққамыс» АПЖ аймағынан өткен А-380 магистрал

Нөкисте пропан газ тасыўшы жүк машинасы аўдарылып кетти

Нөкисте пропан газ тасыўшы жүк машинасы аўдарылып кетти

    ЖТҲ айдаўшы басқарыўды жоғалтыўы нәтийжесинде жүз берген. Ҳәдийсе ақыбетинде ҳеш ким жарақат алмаған. Айрықша жағдайлар

Жыл басынан берли қанша жеңил автомобиль ислеп шығарылған?

Жыл басынан берли қанша жеңил автомобиль ислеп шығарылған?

    Өзбекстан Республикасы мәмлекетлик статистика комитети автомобиль ислеп шығарыў санаатында 2022-жылдың январь-апрель айларында Өзбекстанда ислеп шығарылған