
Қозоғистон Парламенти Сенати аъзоси Мурат Бақтиярули KazNetнинг таъқиқлайдиган томонлари кўп эканлигини, айниқса, тармоқдаги порнографик сайтларга таъқиқ қўйилганига қарамай, ҳамон фаолият юритаётгани тўғрисида маълум қилди, дея хабар бермоқда Baq нашри.
Сенатор порнографик сайтларни бутунлай таъқиқлашда Ўзбекистон тажрибасини қўллашни таклиф этди.
«Интернетда ҳануз ечимини топмаган масалалар бор. Масалан, порнографик сайтлар жудаям кўп. Улар ошкора фаолият юритмоқда. Қарашга одам уялади. Аммо, уларга ўқувчилар, талабалар ташриф буюрмоқда. Бундай сайтларга Ўзбекистондаги каби бутунлай таъқиқ қўйиш керак. Ўзбекистонда бундай ҳаракат учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Бизда ҳам мазкур тажрибани қўллашга эътибор қаратиш лозим», - дея таклиф киритган сенатор ОАВ тўғрисидаги қонун муҳокамасида.
Ислам Матеков.