
Қорақалпоқ журналистикаси илмида янгилик! Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика кафедраси ўқитувчиси Тамара Машарипова «Публицистика назариясида асарнинг мазмун ва шакл муаммолари (Қорақалпоғистон Республикаси нашриёти материаллари асосида)» (10.00.09-журналистика (филология фанлари) мавзусида PhD илмий даражасини олиш учун муваффақиятли ёқлаб чиқди. Ёқлаш Тошкент давлат шарқшунослик институтида ўтказилди. Унда илмий кенгаш аъзолари илмий ишга 100% овоз беришди.

Тамара Машарипованинг илмий маслаҳатчиси журналистика илми соҳасида салмоқли ўрнига эга ф.ф.д., профессор Файзулла Мўминов. Биз Тамара Машариповани мазкур ютуғи, илмий даражаси билан табриклаймиз.
Сахибжамал Есемуратова