
Шу йилнинг 11-13 декабрь кунлари Бухоро шаҳрида спортнинг миллий кура шва дзюдо турлари бўйича ўтказилган «Талаба-2017» спорт мусобақаларида университетимизнинг жисмоний маданият факультетида таълим олаётган талаба ва магистрантлардан иборат жами 14 спортчи иштирок этди. Мусобақада Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан спортчилар қатнашди. Беллашувлар якунига кўра, университетимиз жамоасидан қуйидагилар ғолибликни қўлга киритди.
Дзюдо бўйича:
- Нурсулиу Бердахова, 48 кг, 1-ўрин;
- Еркин Данияров, +100 кг, 1-ўрин;
- Клара Дарменбаева, 70 кг, 2-ўрин;
- Айсулиу Бердимуратова, 63 кг, 3-ўрин.
Миллий кураш бўйича:
- Еркин Данияров, +100 кг, 1-ўрин;
- Султанияз Қаниязов, 66 кг, 3-ўрин;
- Абизатдин Алхамов, 73 кг, 3-ўрин.
Спортчиларимизни мусобақага тажрибали мураббий-ўқитувчилардан Байрамбай Еримбетов ва Қонисбай Жуманиязовлар тайёрлади.
Ислам МАТЕКОВ.