
Қарақалпоғистондаги айрим болалар боғчаси тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчиларига ҳаво ҳароратининг пастлиги боис дам олиш берилди. Интернетдаги гидрометеорология сайтларининг берган маълумотларига қараганда, бугун 28 январь куни ҳаво ҳарорати ўртача -11 ºС кўрсатилганлиги билан, ҳаво ҳарорати ундан ҳам паст.
Маълумот учун, 27 январь куни Нукус шаҳридаги «Ҳамкор банк»да ҳаво ҳарорати -18ºС ни кўрсатиб турган эди.
Сахибжамал Есемуратова