
Танловга талаба-ёшлардан кўплаб материаллар келиб тушди. Уларда асосан Орол денгизининг қуриши, ҳаво ва дарё-кўлларнинг ифлосланиши, ичимлик сувининг тежаб ишлатилмаслиги, ахлатларнинг тўпланиб қолиши каби мавзуларга оид турли кўринишлар акс этган.
Бугун танловнинг тақдирлаш маросими ўтказилиб, энг яхши деб топилган фото ва видео материаллар муаллифларига диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Танловга келиб тушган фотосуратларни сайтимизнинг «Фоторепортаж» бўлимида томоша қилиб боришингиз мумкин.
Ислам Матеков.