
Шу йилнинг 25 февраль куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Маданият саройида «Қувноқлар ва зукколар» танловининг университет босқичи бўлиб ўтиши режалаштирилган. Танловда университетнинг 10 факультетидан жамоалар иштирок этади ва улар икки гуруҳга бўлиниб беллашади. Танлов дастурига кўра, талабалар «Биз соғинган ҚВЗ» мавзусидаги саломнома, «Биатлон» мавзусида тўрт босқичдан иборат ҳазиллар, «Оригинал ҳазил» мавзусида талабалар эстрада-миниатюра театри, «Жонли овозга нима етсин!» мавзусида мусиқий шартлар бўйича ўз қобилиятларини намоён қилиши керак.
Маълумот учун, ўткан йили ўтказилган танловнинг университет босқичида Кимёвий технология факультети жамоаси ғолибликни қўлга киритган эди.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: 👉 https://t.me/karinformuz
Ислам Матеков.