
Мазкур йилнинг 26-27 февраль куни Пойтахтимиздаги Ёшлар марказида «I Ёш журналистларнинг медиафоруми» ўтказилди. Медиафорум сўнгида 2015 йилдан буён Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика мутахассислиги талабалари ўртасида ўтказилиб келинаётган «Ёш журналист» танловининг ғолиблари аниқланди.
Танловга иштирокчилар 2017 йилнинг январь ойидан 2018 йилнинг январь ойига қадар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллари билан қатнашди. Қўйида ғолиблар билан танишишингиз мумкин:
«Энг яхши танқидий мақола» - журналистика мутахассислиги 3 курс талабаси Жаҳангер Искендеров;
«Энг яхши интернет материали» - журналистика мутахассислиги 4 курс талабаси Нурсулыў Нурбекова;
«Энг яхши матбуот материали» - журналистика мутахассислиги 4 курс талабаси Зийўар Хожамуратова;
«Энг яхши матбуот материали» - журналистика мутахассислиги 4 курс талабаси Улбосын Абатова;
«Энг яхши интернет материали» - журналистика мутахассислиги 2 курс талабаси Гәўҳар Бегжанова;
«Энг яхши телематериал» - журналистика мутахассислиги 4 курс талабаси Дилноза Махамбетова;
«Энг яхши радиоматериал» - журналистика мутахассислиги 2 курс талабаси Дәмегүл Султанбаева;
«Энг кўп мақола эълон қилган муаллиф» - журналистика мутахассислиги 4 курс талабаси Улзада Қошқарова;
«Болалар ҳаёти ифодаланган энг яхши материал» - журналистика мутахассислиги 2 курс талабаси Парахат Әжимуратов;
«Университет ҳаёти ифодаланган энг яхши материал» - журналистика мутахассислиги 4 курс талабаси Сарбиназ Қудайбергенова;
«Ёшлар ҳаётини ифодаловчи энг яхши материал» - журналистика мутахассислиги 4 курс талабаси Мухайё Ибрагимова;
«Энг яхши амалиётчи талаба» - журналистика қәнигелигиниң 2-курс студенти Айнура Алишова.
Бундай танловларнинг ташкиллаштирилишида, талабаларнинг назарий ва амалий билимларини такомиллаштиришда журналистика кафедраси ўқитувчиларининг, айниқса, кафедра мудираси ф.и.к. З.Оразимбетованинг хизмати алоҳида.


Сахибжамал Есемуратова