
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан олий таълим муассасаларининг талаба ва магистрантлари учун ташкил этилган TRED дастурининг лойиҳалар бўйича танловида ҚДУ магистрантларидан иборат жамоа муваффақиятли иштирок этмоқда.

Маълумотларга кўра, жамоа аъзолари танловнинг 1-раундида яхши натижаларни қайд этиб, 1-2-март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган 2-раундида иштирок этмоқда.
Танлов якунлари бўйича кейинроқ батафсил маълумот бериб ўтамиз
Сахибжамал Есемуратова