

Бугун, яъни 20 май куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Маданият саройида танловнинг минтақавий босқичи ўтказилди. Унда ўз минтақасида ғолиб деб топилган Бухоро давлат тиббиёт институтининг «Тараққиёт», Қорақалпоқ давлат университетининг «Эркинлик қанотлари», Навоий кончилик институтининг «Баркамол авлод» ва Урганч давлат университетининг «Ал Хоразмий ворислари» жамоалари иштирок этди.





Танлов дастурида белгиланган 4 шарт якунига кўра, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг «Эркинлик қанотлари» жамоаси жами 151,5 балл тўплаб, ғолиб бўлди ва ўз тарихида биринчи бор танловнинг Тошкент шаҳрида ўтказиладиган финал босқишига йўлланма олди.




Ислам Матеков.