
25 май куни «Сўғдиёна» универсал спорт мажмуасида сузиш бўйича мусобақаларга старт берилди. Унда юртдошлармиздан қизлар ўртасида Менлибаева Бийбигул 50 метрга брасс усулида 2 ўрин, қизлар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида Уразимбетова Марджина 1 ўрин, қизлар ўртасида 4х50 метр эстафетада Мирзағулова Айгул, Менлибаева Бийбигул, Уразимбетова Марджина ва Шарибаева Ақжарқинлардан иборат жамоамиз 3 ўринни эгаллади ва жамоамиз ҳисобига тегишли рейтинг очколарини келтирди. Мусобақалар давом этади.
Ислам Матеков.