
25 май куни Жиззах олимпия заҳиралари коллежининг манежида ўсмирлар ўртасида ўтказилган ярим финал мусобақасида қорақалпоғистонлик ўсмирлар майдон эгалари бўлмиш Жиззах вилояти гандболчиларига қарши майдонга тушди ва 41:40 ҳисобида устун келиб, финал йўлланмасига эга бўлди. Гандболчиларимиз 27 май куни соат 10:15да финалда Тошкент шаҳри спортчилари билан беллашади. Юртдошларимизга омад тилаб қоламиз!
Ислам Матеков.