
Жиззах вилоятида ўтказилаётган «Баркамол авлод» спорт мусобақаларида қорақалпоғистонлик баскетболчи қизлар 25-май куни ўтказилган ярим финал беллашувларида ғалаба қозонди. Мусобақаларда фаворит деб ҳисобланган Тошкент шаҳри қизлар жамоасини 60:58 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга бўлди. Ҳамюртларимиз финалда Наманган вилояти спортчиларидан 66:55 ҳисобида устун келган Жиззах вилояти спортчилари билан беллашади. Финал ўйини 27 май куни соат 9:00да Жиззах олимпия заҳиралари коллежида ўтказилиши режалаштирилган. Юртдошларимизга омад тилаб қоламиз!
Ислам Матеков.