
«Суғдиёна» универсал спорт мажмуасининг сузиш ҳавзасида 26 май куни ўтказилган 50 метр масофага қиз болалар ўртасида баттерфляй усулида сузиш мусобақаларида юртдошимиз Марджина Уразимбетова ўзининг кучли эканлигини яна бир карра исботлади ва 30,71 сонияда марра чизиғини кесиб ўтиб, 1 ўринни қўлга киритди. Мусобақалар давом этади.