
Амударё туманида чоп этиладиган «Тараққиёт кўзгуси» газетаси ўз фаолиятини кенгайтирмоқда. Туман ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг сўнгги янгиликлар газета таҳририяти томонидан ташкил этилган «АмуТВ» телеканали ва Қорақалпоғистондаги биринчи интернет-радио бўлмиш «Жайхун садоси» радиосида узлуксиз ёритиб борилмоқда. Бунда журналистика соҳаси фидоийси, жонкуяр инсон Ғуломжон Ешниёзовнинг хизмати катта.
Бугун Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театридаги тантанали йиғилишда сўзга чиққан «Тараққиёт кўзгуси» газетаси бош муҳаррири Ғ.Ешниёзов интернет-радио яқин кунларда ўз тўлқинига эга бўлиши ва бутун юртимиз бўйлаб ўз эшиттиришларини тарқатиш имкониятига эга бўлиши тўғрисида айтиб ўтди.
Ислам Матеков.