
Қирғиз тилида гапирадиган қўғирчоқ Қирғизстон дўконларида тез орада сотилиши режалаштирилган. Боланинг нутқини ривожлантириш учун ўйлаб топилган бу қўғирчоқ «Қора жорға» ўйинига ҳам рақсга туша олади деб хабар бермоқда Sputnik.kg. Бу ғоянинг эгаси Қанат Жанибековнинг айтишича, бундай қўғирчоқларни яратишни у беш йил олдин ўйлаган, бунга асосан унинг болалари сабаб бўлишган.