
3 июнь куни Қорақалпоқ давлат университетининг маънавият ва маърифат бўлими мажлислар залида Қурултойда иштирок этиб қайтган делегатлар билан учрашув кечаси бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг ўринбосари У.Хожамуратов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоқ давлат университети бошланғич ташкилоти етакчиси С.Ганиев ва фаол талаба-ёшлар иштирок этди.
Учрашувда Симпозиумлар саройида Президентимизнинг ёшлар билан учрашувдаги айтиб ўтган фикрлари, асосий вазифалар ва келгусида Ёшлар иттифоқининг ишларини ривожлантириш чоралари бўйича кенг тушунча берилди ва талабаларнинг таклифлари тингланди.




Сахибжамал ЕСЕМУРАТОВА.