
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Олимжон Тўйчиев Фан ва технологиялар агентлиги Бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентликнинг ахборот хизматига асосланиб Корреспондент Ўзбекистон хабар бермоқда.
О.Тўйчиев агентликда Технологиялар трансферини ташкил этиш ва инновация ярмаркаларини ўтказиш, Халқаро илмий-техник ҳамкорликни риивожлантириш, Ахборот-коммуникация технологиялари ва Олий таълимдан кейинги таълим тизими бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари билан шуғулланади.
Шу пайтгача, О.Тўйчиев Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг магистратура йўналишида таҳсил олиб келаётган эди. 2013 йилда у «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.