

5-июль куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида бакалавр ва магистратура йўналишларининг бу йилги битирувчи талабалари ва магистрантларининг битирув кечаси бўлиб ўтди.
Бу йилги ўқув йилида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтини 22 бакалавр йўналиши бўйича 1353 талаба ва 8 магистратура йўналиши бўйича 30 магистрант битириб чиқмоқда. Ўқишда ва жамоат ишларида фаол бўлиб, намуна бўла олган бакалавр йўналишининг 7 талабаси имтиёзли диплом билан тақдирланди.








Сахибжамал ЕСЕМУРАТОВА.