
Америкалик Джоуи Честнат 10 дақиқа ичида 72 хот-дог истеъмол қилиб, янги рекорд ўрнатди, дея хабар бермоқда Baq.kz.
4 июль куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Мустақиллик куни муносабати билан одаттагидек Nathan\'s Famous Hot Dog Eating Contest мусобақаси ўтказилди. Бул мусобақада Честнат энг кўп хот-дог истеъмол қилиб, ўнинчи марта тенгсиз бўлди.
Честнат ўтган йил ҳам мазкур мусобақада 70 дона хот-дог еб, рекорд ўрнатган эди.
Аёллар ўртасида эса Мики Судо қаторасига тўртинчи марта чемпион бўлди. У 10 дақиқада 41 дона хот-догни «ямламай ютган».
Ғолибларга 10 минг доллардан пул мукофоти берилган.