
Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида аҳолисининг уй термометрлари ёрдамида бугунги ҳаво ҳароратини ўлчаб олган расмлари тарқалмоқда. Шундай расмларнинг бирида қуйидаги расм ҳам бор ва унга «Бугун Нукусда 70 градус иссиқ. Термометр максимум 52 градус» дея тагсўз ёзилган. Фойдаланувчилар бу расмга ўз фикрларини билдиришган. Уларнинг айримлари «70 градус иссиқда чой қайнатса бўлади», «Унда бизга газнинг ҳожати йўқ, овқатни асфальтга пишириб оламиз» каби ҳазиломуз фикрларини ёзган бўлса, айрим фойдаланувчилар «Светорфорлар эриб кетмайдими?» дея фикр қолдиришган.
Ислам МАТЕКОВ.