
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 77 олий таълим муассасасига мазкур йили рекорд даражада – 729 минг 947 абитуриент ҳужжат топширди. Бу йилги ўқув йилидаги квотанинг 66 316 эканлигини ҳисобга олсак, бу бир ўринга 11 абитуриентдан келишини англатади.
Маълумот учун, 2015 йилда олий таълим муассасаларига 605,8 минг, 2016 йилда эса 663,2 минг абитуриент ҳужжат топширган эди.
Эслатиб ўтамиз, тест синовлари 1 август куни бўлиб ўтади.
Ислам Матеков.