
Жорий йилнинг 16 апрел санасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қозоқ филологияси таълим йўналиши ва ахборот-ресурс маркази қошида ташкил топган «Китобхон ёшлар» клуби фаоллари билан биргаликда «Дархан халықтың дана Абайы» мавзусида адабий кеча ўтказилди.
Ёзма қозоқ адабиётининг ва қозоқ адабий тилининг асосчиси, философ, композитор, таржимон, сиёсий арбобга бағишланган кечани ф.ф.н. Қ.Аралбаев очиб берди. Бундан сўнг мазкур мутахассисликнинг 2 курс талабаси Н.Алмағанбетованинг «Жырдың толассыз булағы, өшпес өнегеси» мавзусидаги баёноти тингланди.
Кеча сўнгида машҳур қозоқ шоирининг шеърлари ўқилиб, талабалар томонидан тайёрланган сахна кўринишлари йиғилганларнинг эътиборига ҳавола этилди.

Сахибжамал Есемуратова