Telegram karinform

Жәмийет

  • 19.04.2018 12:52
  • 1294

ҚДУда ёнғин хавфсизлиги хафталиги ўтказилмоқда



Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида жорий йилнинг 16-апрельдан 21-апрель оралиғида талаба ёшларга «Ёнғин хавфсизлиги асослари» махсус курси ўтказилмоқда.
Мазкур курс университетнинг Табиатшунослик факультетининг Экология ва тупроқшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари ва Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан биргаликда ташкиллаштирилган. Университетнинг барча факультетларидаги талабаларга ёнғин хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишлари катта аудиторияларда ва маданият саройида ўтказилмоқда. Бундан сўнг очиқ осмон остида ёнғинни ўчирувчи асбоб-ускуналарни ва уларнинг бажарадиган вазифаси тўғрисида маълумотлар бериб, амалиётта кўрсатиб бермоқда.



«Бундай тадбирларнинг ўтказилиши талабаларга ёнғин хавфсизлиги юз берганда қандай чора-тадбирларни қўллаш кераклиги бўйича маълумот беради. Факультетимиз талабаларига ёнғин хавфсизлиги бўйича дарс ўтилади. Мазкур тадбир шу дарснинг амалий кўриниши бўлди, дея оламиз», - деди Табиатшунослик факультети ўқитувчиси б.ф.н. Тангирберген Жугинисов.
Талабалар бу тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлмоқда. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши фуқароларнинг хавфсизлиги учун жуда фойдали.







Сахибжамал Есемуратова
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанның баспасөз еркинлиги рейтингиндеги орны өзгериссиз қалды

Өзбекстанның баспасөз еркинлиги рейтингиндеги орны өзгериссиз қалды

Уқсас жаңалықлар

Ёшлар ташаббуси асосида экологик акция ўтказилмоқда

Ёшлар ташаббуси асосида экологик акция ўтказилмоқда

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Талабалар кенгаши ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси асосида Қорақалпоғистон...

Нукуслик блогерни нима сабабдан ИИБга олиб кетишган эди?

Нукуслик блогерни нима сабабдан ИИБга олиб кетишган эди?

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати инспектори сафдор И.Реймбаев 2019 йилнинг 13 декабрь...

Газ баллонларидан фойдаланишда нималарга эътибор бериш керак?

Газ баллонларидан фойдаланишда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти ходими, подполковник Жумаев Сайфиддин Қодирович батафсил...