
2017-2018 ўқув йилида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига 12 абитуриент имтихонларсиз қабул қилинади. Уларнинг 3 таси қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан ўтказилган фан олимпиадаси ғолиблари бўлса, қолган 9 таси республика ва дунё миқёсида ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларидир. 9 спортчининг 5 таси аёллар спорти, 4 таси жисмоний маданият мутахассислигига ўз ҳужжатларини топширган.
Ислам МАТЕКОВ.