
АҚШнинг Техас штатидаги Three Rivers ҳусусий мактабида ўқитувчиларнинг айтганига қулоқ осмайдиган ўқувчиларни таёқ билан савалашга рухсат берилди, дея хабар бермоқда Tengrinews Техас штатидаги Three Rivers ҳусусий мактаби Мактаб кенгашидаги 7 одамдан 6 таси ушбу таклифни маъқуллаб овоз берган, битта кенгаш аъзоси йиғилишда иштирок этмаган.

Режага кўра, мактаб раҳбарлари янги ўқув йили бошида ўқувчиларнинг ота-оналаридан ёзма равишда рухсат олади. Агар улар розилик берса, мактаб директори ёки директорнинг ўқув ишлари бўйича муовини болани жазолашга ҳақли бўлади.
Техас АҚШдаги мактабларда ўқувчиларни жазолашни қонуний равишда ишлаб чиққан ягона штат ҳисобланади. Экспертларнинг айтишича, болани таёқ билан уриш уларни жаҳлдор қилиб, келажакда жиноятчига айланишига асос бўлади.
Ислам Матеков.