
2017 йилнинг 27 июнь куни Олмата вилояти Панфилов тумани Шолақай қишлоғида «Казавиа» авиация компаниясига тегишли ЯК12 самолёти бахтсиз ҳодисага учраган. Маълумотларга кўра, самолётда учувчидан бўлак икки одам бўлган ва уларнинг иккаласи ҳам вафот этган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, дея ёзилган Tengrinews хабарида.