
Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкаларни олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва Давлат тест маркази вакили томонидан далолатнома тузилиб, у тест жараёнидан четлаштирилади. Санаб ўтилган воситалар тестга кириш пайтида аниқланса, абитуриент тестга киритилмайди.
Сахибжамал Есемуратова.