
Тамаки чекиш ёки чекмаслик – бу ҳар кимнинг шахсий иши. Аммо, уни тарғиб қилиш жамиятимизнинг олдинги вакиллари, айниқса, ўсииб келаётган ёш авлодлар намуна оладиган эстрада қўшиқчиларига қолган иш эмас, деб ҳисоблайман. Тўғри, расмнинг юқори қисмидаги ёзув тамаки чекиш ёки уни тарғиб қилиш тўғрисида эмасдир, шундай бўлса ҳам, расмни биринчи томоша қилган одамнинг эътибори ёзувга эмас, тамакини тутатиб чекаётган одамга тушади. Халқ жамият олдингилари, машҳур қўшиқчиларни намуна оладиган инсонлар деб билишади. Шу туфайли, улар ўзларининг ҳар бир ҳаракатига масъулият билан ёндашгани тўғри.
Ислам Матеков.