
Ўзбекистон миқёсида илмий лойиҳалар учун жами 200 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, унинг 3,5 миллиард сўми Қорақалпоғистон олимлари томонидан тақдим этилган 32 лойиҳа учун сарфланади. Бу бор-йўғи 2% ни ташкил этади. Бу ҳақда 9 август куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ва Олий аттестация комиссияси вакиллари билан бўлган учрашувда айтиб ўтилди.
Ислам Матеков.