
Аввал хабар қилганимиздек, шу йилнинг 9-10 август кунлари Тошкент шаҳридаги Давлат бошқарув академиясининг мажлислар залида Ўзбекистонда уюшмаган ёшлар билан ишлашни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети магистратура бўлими журналистика мутахассислигининг 2 курс магистранти KarInform.uz сайтининг эгаси Сахибжамал Есемуратова 2 ўринни эгаллади ва 2 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланди. Ҳамкасбимизни муваффақияти билан табриклаб қоламиз.
Ислам Матеков.