
Қовун С витаминига бой
Қовуннинг ҳар қандай навининг 100 грамм бўлаги бир кун давомида С витаминига бўлган эҳтиёжни қондиради. Бу витамин организмдаги яраларнинг тез битиши ва тиш ҳамда суякларнинг тезда ўз шаклига келишига ёрдамлашади.
А витамини ҳам бор
Қовун таркибида А витамини ҳам кўп учрайди. Бу витамин тер ива кўзнинг қорачиғига яхши таъсир этибгина қолмай, кўзнинг кўришини яхшилайди. Бу витаминнинг етишмовчилиги иммунитетнинг паст бўлишига олиб келади.
Қувват беради
Қовуннинг кўпчилик навлари В витаминига бой бўлади. Бу витамин қант ва углеводларни ишлаб чиқариши туфайли организмингиз кун давомида қувватга тўла бўлади.
Озишга кўмаклашади
Барча экин ва маҳсулотлар каби ковун озишга кўмаклашади. Унинг калорияси жудаям кам бўлиб, таркибида ёғ умуман бўлмайди. Таркибидаги сувнинг сероб бўлиши кун давомида ўзингизни тўқ сезишга ёрдамлашади. Мазали таъми эса шоколадга бўлган эҳтиёжни қондиради.
Ракнинг олдини олади
Таркибидаги кўп миқдордаги каротноидлар рак касаллигининг олдини олади.
Буйрак касалликларини даволайди
Қовунни эрталабки нонушта сифатида истеъмол қилсангиз буйрак касалликларини даволашда яхши натижа беради.
Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди
Қовун ичакларни тозалаб, ич қотишнинг олдини олади. Таркибидаги минераллар ошқозонда пайдо бўладиган касалликларнинг олдини олади.
Қовун тоза терини шакллантиради
Қовун таркибидаги витаминлар терининг яхши бўлишини таъминлайди. Қаришга қарши энг яхши восита ҳам қовун ҳисобланади. Қовуннинг пўстлоғини юзингизга ва бўйнингизга 15-20 дақиқа қўйсангиз терингизни яхшилайди.
Соч тўкилишининг олдини олади
Қовун таркибидаги витаминлар сочингизни мустаҳкамлаб, унинг тўкилишининг олдини олади.
Ислам Матеков.