
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театри 92-мавсумга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Театр жамоаси масумни 6-7 сентябрь кунлари «Едиге» достони асосида ёзилган мусиқий драманинг премьераси билан бошлашни режалаштирган. Бу ҳақдаги реклама баннери театр ёнига илдирилган.
Драма шеърлари шоир ва драматург Кенесбай Рахмановга, мусиқалари композитор Қурбанбай Заретдиновга тегишли. Мусиқий драманинг сахналаштирувчи режиссёри Қорақалпоғистон халқ артисти Жалғасбай Султабаев.
Мусиқий драма соат 17:00 да бошланади. Чипталарни театр кассаларидан сотиб олсангиз бўлади.
Ислам Матеков.