

Маълумотларга кўра, «Ниҳол» давлат мукофоти финал босқичида Қорақалпоғистондан 6 ёш қобилият эгалари иштирок этган. Улар орасидан қобилиятли ёш жиров Саламат Аяпов ва Пиязовлар оиласининг кенжа фарзанди, ёш опера қўшиқчиси Ақилбек Пиязовлар ғолиб деб топилган. Бу ҳақда Зийуар Жақсибаева маълумот берди.
Манбанинг маълум қилишича, «Ниҳол-2017» танловининг тақдирлаш маросими 25 август куни соат 18:00да Тошкент шшаҳридаги «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтади.
Ўз қобилияти билан дунёни лол қолдириб келаётган ёш қобилият эгалари Саламат Аяпов ва Ақилбек Пиязовларни ғолиб бўлгани билан муборакбот этамиз.
Ислам Матеков.