
Аввал хабар қилганимиздек, 25 август куни Тошкент шаҳридаги «Истиқлол» санъат саройида бу йилги «Ниҳол» давлат мукофотининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда қорақалпоғистонлик 2 ёш қобилият эгаси – жиров Саламат Аяпов ва опера қўшиқчиси Ақилбек Пиязовлар лауреат бўлган эди.
Саламат Аяпов Фейсбук тармоғидаги ўз саҳифасида мукофот статуэткаси ва сертификати билан тушган расмини эълон қилди. Расмга қўшимча: «Неча йилдан буён кутиб юрган нийатим бугун амалга ошди. Оллоҳнинг назари билан бугун «Ниҳол» мукофотини олиш бахтига муяссар бўлдим. Менга жон куйдираётган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман», - дея ёзиб қолдирган.
Қорақалпоқ жировлар мактабининг давомчиси Саламат Аяповнинг муваффақияти муборак бўлсин!
Ислам Матеков.