
12 апрель – Жаҳон авиация ва космонавтика куни муносабати билан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти физика-меҳнат факультети физика ўқитиш методикаси кафедраси томонидан «Коинотга саёҳат» номли илмий-бадиий кеча ташкиллаштирилди.

Кечада 1961 йил 12 апрель куни рус космонавти Юрий Гагарин инсоният тарихида илк марта коинотга парвоз қилганлиги, ушбу сана 1968 йилдан буён Жаҳон авиация ва космонавтика куни сифатида кенг нишонланиб келаётгани ва ҳозирги пайтда ушбу соҳанинг қай даражада тараққий этганлиги бўйича маълумотлар берилиб, келгусида Ўзбекистон космонавтикасини ривожлантириш истиқболлари намойиш этилди.


Кечада институтнинг «Тумарис» ансамбли ҳамда факультет талабалари ижросидаги концерт дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.
Ислам Матеков.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz