Telegram karinform

Жәмийет

  • 27.04.2019 18:53
  • 1343

Фаол ёшлар Чимбой туманидаги уруш фахрийси ва уй шароитида тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олди

Фаол ёшлар Чимбой туманидаги уруш фахрийси ва уй шароитида тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш (Ёшлар манъавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича) мақсадида шу йилнинг 26 апрель куни Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси А.Абибуллаев ва иттифоқнинг Чимбой тумани Кенгаши ходимлари, фаол ёшлар туманда жойлашган«Қизил озек» ОФЙда истиқомат қилувчи 1923 йил туғилган, уруш фахрийси Ғаниев Салий отанинг ҳолидан хабар олди ва у киши билан ёшлар дилдан суҳбат қурди. Салий ота суҳбат жараёнида 1942-1945 йиллар давомида Мурманскийда урушда қатнашгани ва пулемётчилар баталёнида хизмат қилгани ҳақида гапириб ўтди.
Фаол ёшлар Чимбой туманидаги уруш фахрийси ва уй шароитида тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олди
Отахон ҳозирда юртимиз тинчлиги ва ободлиги учун шукроналик билан яшашини, фаровон яшаш учун ҳар ким тинмай меҳнат қилишни билмоғи кераклигини айтди.
Фаол ёшлар Чимбой туманидаги уруш фахрийси ва уй шароитида тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олди
Фаол ёшлар Чимбой туманидаги уруш фахрийси ва уй шароитида тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олди
Фаол ёшлар томонидан тузилган кўнгиллилар уй атрофини ободонлаштириш ишларига яқиндан ёрдам берди.
Ёшлар томонидан кўрсатилган эътибор учун отахон ва унинг оила аъзолари ўзининг миннатдорчилигини билдириб ўтди.
Фаол ёшлар Чимбой туманидаги уруш фахрийси ва уй шароитида тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олди
Шу куннинг ўзида Ёшлар иттифоқи вакиллари «Дослиқ» МФЙда истиқомат қилувчи, 36-сонли мактабда таҳсил олаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги сабабли уй шароитида таълим олаётган 6-синф ўқувчиси Жолдасбаев Суннетбайга, шунингдек «Гужимли» МФЙда истиқомат қилувчи 43-сонли мактаб ўқувчиси Базарбаев Даўлетбайларга баадий китоблар ва флипшарт доскалар совға қилди.
Берилган эътибор ва эъзоздан Суннетбай ва Даўлетбайлар ҳам ўз миннатдорчилигини билдирди ва дарслардан яхши ўқишга, бадиий китобларни мунтазам мутолаа қилишини билдириб ўтди.

Ислам Матеков.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанның баспасөз еркинлиги рейтингиндеги орны өзгериссиз қалды

Өзбекстанның баспасөз еркинлиги рейтингиндеги орны өзгериссиз қалды

Уқсас жаңалықлар

Өзбекстанның баспасөз еркинлиги рейтингиндеги орны өзгериссиз қалды

Өзбекстанның баспасөз еркинлиги рейтингиндеги орны өзгериссиз қалды

        Өзбекстан баспасөз еркинлиги индексинде дүньяның 180 мәмлекетиниң ишинде 148-орынды ийеледи. Республика 2024-жылғы рейтингде де усындай

Тарийхта биринши мәрте илимпазлар лабораторияда жасалма түрде инсан тисин өсирди

Тарийхта биринши мәрте илимпазлар лабораторияда жасалма түрде инсан тисин өсирди

    Лондон Патшалық колледжиниң илимпазлары Лондон Империал колледжиниң кәсиплеслери менен биргеликте лаборатория шараятында жасалма түрде инсан

Төрткүл районында жүк автомобиллери аварияға ушырады

Төрткүл районында жүк автомобиллери аварияға ушырады

      9-апрель күни саат 22:08 де Қарақалпақстан Республикасы, Төрткүл районы «Аққамыс» АПЖ аймағынан өткен А-380 магистрал