
Мамлакатимизда сўнги йилларда ёшлар китобхонлигига эътибор сезиларли даражада ижобий томонга ўзгарди. Муҳтарам Президентимиз ҳар бир маърузасида ёшларнинг китобга бўлган меҳини ошириш, маънавиятини юксалтириш долзарб масала эканлигини таъкидламоқда.
Юртбошимизнинг мана шундай хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгаши депутати Замира Сапарова тумандаги «Қангли» ОФЙ ҳудудидаги 29-сонли умумтаълим мактабига китоблар совға қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Айшолпан Оразимбетова хабар берди.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz