Telegram karinform

Жәмийет

  • 27.06.2019 19:00
  • 1305

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?



Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажримларни олдини олиш, оилаларнинг замон билан ҳамнафас қадам ташлашига эришиш мақсадида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳузуридаги Махсус ўқув курси томонидан 2018 йил 17 ноябрьда Ёшлар маркази биносида «Ёш келин-куёвлар инновацион мактаби» ташкил этилди.
Мактабда ёш келин-куёвларга оила психологияси, диний-маънавий тарбия, оиладаги ҳуқуқий муносабатлар, репродуктив саломатлик, оила бюджети ва иқтисодиёти ва оиланинг мустаҳкамлигини таъминлашда маҳалланинг ўрни каби мавзуларда юқори ўқув ўринларининг профессор-ўқитувчилари томонидан дарслар ўтилади.



Шу кунгача бу мактабда икки гуруҳ 16 саот давомида, ҳафтасига 1 маротаба 4 ҳафта ўқитилди. Бу гуруҳларда 9 жуфт ва 12 жуфтдан жами 42 нафар ёш келин-куёвлар иштирок этиб, ўқув курси охирида сертификатлар билан тақдирланди. Учинчи гуруҳ бўлса ўқиш фаолиятини шу йилнинг 27 май куни НДПИдаги оилали талабаларни ўқитиш орқали бошлаган эди. Институтда 31 жуфт оилали талабаларга куни кеча, яъни шу йилнинг 26 июнь куни сунги дарс бўлиб ўтди. Бу дарсни психология илмлари номзоди, доцент Нурмат Абдусамадович Соғинов Ташкент шаҳридан келиб ўтдилар. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва дарс сўнгида ёшларга тантанали равишда сертификатлар топширилди.
Инновацион мактаб республикамизнинг энг чекка ҳудуди бўлган Мўйноқ туманида ҳам ташкиллаштирилди. 2019 йил 13 мартда ўз фаолиятини 10 жуфтликни ўқитишдан бошлаган бу мактаб ҳозирги кунда иккинчи гуруҳни ўқитмоқда.
Бундан ташқари «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ёш келин-куёвлар учун мўлжалланган “мсутаҳкам оилага йўлланма” ён дафтарчани қорақалпоқ тилига таржима этиб, қорақалпоқ халқ моқаллари билан бойитган ҳолда қайта ишлаб чиқиб, ёш келин-куёвларга тарқатиб келмоқда.
«Ёш келин-куёвлар инновацион мактаби» ни бошқа туманларда ҳам юритиш режелаштирилмоқда.

Social

Усыныс етемиз

Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренди

Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренди

Уқсас жаңалықлар

Кредит ҳәм қарызлар руўхыйлығыңызға қандай тәсир етеди?

Кредит ҳәм қарызлар руўхыйлығыңызға қандай тәсир етеди?

    Финанслық миннетлемелер бул тек ғана банк есап бетиндеги санлар емес. Олар сизиң кейпиятыңызға, өзиңизге болған

Жасалма интеллект журналистлердиң орнын толық ийелей ала ма? – ЖИ жуўабы

Жасалма интеллект журналистлердиң орнын толық ийелей ала ма? – ЖИ жуўабы

Соңғы жыллары жасалма интеллект (АИ) мәлимлеме технологияларының ажыралмас бөлегине айланды. Текст жазыў, хабар таярлаў ҳәм ҳәтте...

Балалар байрамында көшелерде балаларды сүўретке түсириў мүмкин бе? Нызамшылық не дейди?

Балалар байрамында көшелерде балаларды сүўретке түсириў мүмкин бе? Нызамшылық не дейди?

(Фото: И.Матеков)   Бүгин, 1-июнь – Халық аралық балалардың ҳуқықларын қорғаў күни есапланады. Байрам ўақтында көшелерде балаларды...