
Қорақалпоғистонда ажойиб жойлар бор. У ердаги тузли сув ҳақида эшитганмисиз? Кўпчилик ёзнинг жазирамасида қумга ёки тузли сувга боришини эшитганмиз. Ҳўш, тузли сув аслида қандай жой?

Нукус шаҳридан шимолга қарай кетидагин йўл бўйида тузли сув жойлашган. Унинг тузлари ер тагидан чиққан бўлиб, олисдан оппоқ корга ўхшаб кўзга ташланади. Унда чўмилган одамнинг танасига тузлар ёпишиб қолади. Тузларни қўлингизда қисимлаб олсангиз ҳам бўлади.

Қизиғи, сув унчалик ҳам чуқур эмас, аммо, сувнинг тубига чўнғишнинг асло иложи йўқ. Чунки, тузли сув юқорига кўтариб юборади. Бу жой кўпчилик касалларга шифо сифатида танилган. Лекин, унда чўмилгандан сўнг 3-4 кун иссиқ сақланиш керак экан.


Сахибжамал Есемуратова