
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг «Маданият саройи»да Қорақалпоғистон халқ артисти Бийбираба Өтепбергенованинг 70 йиллик юбилейи ўтказилди.

Кечада машҳур санъат вакиллари, эстрада қўшиқчилари, ёзувчи ва шоирлар, қўшиқчининг шогирдлари, университет ходимлари қатнашди. Бийбираба Өтепбергеновани машҳур санъаткорлар Райхан Сапарова, Абадан Сапарова, Гүлнара Нурлепесова, Жеңисбек Пиязов ва бошқалар табриклади. Тадбир сўнгида йиғилганларга концерт дастури қўйиб берилди.

Сахибжамал Есемуратова