Telegram karinform

Жәмийет

  • 07.11.2017 20:18
  • 1982

«Зарбдор 30 кун» қандай қилиб 60 кун бўлиб кетди?



Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётидаги энг сўнгги янгиликларни ўзбек тилида ёритиб борувчи «Қорақалпоғистон тонги» газетасининг 2017 йил 19 октябрдаги №46 (1263) сонида, биринчи варақда «Пахта йиғим-теримида 15 сентябрдан – 15 ноябргача «Зарбдор 30 кун»лик бўйича нуроний оталаримиз ва оналаримиз, хотин-қизларимиз ва ёшларимиз ҳамда бутун халқимизга мурожаат!» деб номланган Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Қорақалпоғистон Касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши томонидан ундов эълон қилинди. Ундовнинг эътиборга молик томони, унинг мавзусида. Сабаби, 15 сентябрдан – 15 ноябргача вақт 30 кун эмас, 60 кунни ташкил этади.



«30 деганни 60 деб ёзиш керак экан» деб ўйлаб ўтирсак, ундов матнидаги қаторлар яна эътиборимиз марказига тушди. Унда «… Шуни инобатга олган ҳолда, 15 октябрдан – 15 ноябргача «Зарбдор 30 кун»ликни эълон қилиб…» деган қаторлар берилган. Демак, «Зарбдор 30 кун»ликнинг 60 кунга айланиши фақат материалнинг мавзусида юборилган хато эканлигини билишимиз мумкин.



Тўғри, иш бор жойда камчилик бўлади. Биз бу орқали газета таҳририяти жамоасини айбламоқдан йироқмиз. Аммо, кичик бўлиб кўринган камчилик вақти келиб ўрни тўлмас ҳолатларга олиб келиши мумкин. Айниқса, жамият кўз ўнгидаги журналистларнинг маълум бир хато-камчиликлари у фаолият юритаётган оммавий ахборот воситасига бўлган ўқувчи қавмининг ишончини пасайтириб юборади. Эътиборли бўлайлик, ҳурматли журналистлар!

Ислам Матеков ва Сахибжамал Есемуратова.
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанның баспасөз еркинлиги рейтингиндеги орны өзгериссиз қалды

Өзбекстанның баспасөз еркинлиги рейтингиндеги орны өзгериссиз қалды

Уқсас жаңалықлар

Наўрыз байрамы ушын қосымша дем алыс күнлери берилмейди ме?

Наўрыз байрамы ушын қосымша дем алыс күнлери берилмейди ме?

    Наўрыз байрамы ушын қосымша дем алыс күнлери берилмейди ме? Ҳәзирше Наўрыз байрамына қосымша дем алыс

Ҳәпте соңында ҳаўа райы қандай болады?

Ҳәпте соңында ҳаўа райы қандай болады?

    Қарақалпақстан Республикасында 4-6-январь күнлери ҳаўа бираз бултлы болады, жаўын-шашын болыўы күтилмейди, деп хабар береди Өзгидромет.

Көп балалы шаңарақ деп қандай шаңараққа айтылады?

Көп балалы шаңарақ деп қандай шаңараққа айтылады?

    Өзбекстан Республикасы Шаңарақ кодексиниң 41-статьясына муўапық, төрт ҳәм оннан көп он сегиз жасқа толмаған баласы