
8 ноябр куни Қорақалпоқ давлат университетининг журналистика таълим соҳаси 4 курс талабаларининг ўтаган амалиёти бўйича ҳисобот топшириш куни бошланди. Ҳисобот топшириш 4 кун давом этади ва ҳисоботнинг дастлабки куни улар 4 сентябр ва 4 ноябр кунлари оралиғида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ўтаган амалиёти ва унинг қандай ўтганлиги, оммавий ахборот воситаларида ёритилган мақолалари вa амалиёт давомида юзага келган муаммолари тўғрисида тақдимот қилади.

Журналистика таълим соҳасининг амалиёт ўтаётган талабалари ҳар ҳафтанинг шанба кунлари кафедрага ҳафта давомида бажарган ишлари бўйича ҳисобот топшириб турар эди. Талабаларнинг оммавий ахборот воситаларида шундай амалиётларни ўташи уларнинг келажакда етук мутахассис бўлиб етишишига кўмаклашади.
Сахибжамал Есемуратова