
Йетиларнинг (фанда «қор одам»ларни шу ном билан ҳам аташади) суяк, тиш, териси ва соч намуналарини тадқиқ қилган олимлар уларнинг айиқ эканлигини далиллади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Ҳимолай билан Тибетдан олиб келинган йетиларнинг суяк, тиш, соч намуналарини тадқиқ қилган британиялик олимлар уларнинг асслида айиқ эканлигини аниқлади. Мутахассислар жами 24 намунани тадқиқ қилган. Уларнинг тўққиз донаси айиқларга, биттаси итга тегишлилиги маълум бўлди.
Бошқалари эса одамлар ва отларга тегишли. Мутахассислар ўз тадқиқотларида «қор одам»нинг реликтив гоминид эмаслигини далиллади. Йетилар ҳақидаги афсонани йўққа чиқарган олимлар, айиқлар ҳақида янгилик очди.
Ислам Матеков.