
Бугун Тошкент шаҳридаги «Туркистон» санъат саройида 3 май матбуот эркинлиги куни муносабати билан ўтказилган журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII миллий мукофотининг тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда қорақалпоғистонли журналист, «Нукус FM»радиоси муҳаррири Улбоған Еримбетова радио йўналиши бўйича III ўринга муносиб деб топилди. Ҳамкасбимизни ушбу муваффақияти билан чин дилдан табриклаб, ижодий фаолиятига катта парвозлар тилаб қоламиз.
Сахибжамал Есемуратова