
Тасдиқланган маълумотларга кўра, шу йилнинг 25 март куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети бош биноси олдида Наврўз – умумхалқ байрам томошалари бўлиб ўтади.
Маълумотларга кўра, университетнинг «Ҳурлиман» халқ ансамбли ва қобилиятли талаба-ёшлар, шунингдек, мамлакатимизнинг машҳур санъаткорлари байрамни кўтарингки кайфиятда ўтказиш учун қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот учун, пойтахтимиз Нукус шаҳрида ўткан йилги Наврўз томошалари «Истиқлол» болалар дам олиш марказида, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи олдида, «Ёшлар маркази» олдида, Қорақалпоқ давлат университети бош биноси олдида ҳамда Нукус давлат педагогика институтида бўлиб ўтган эди.
Ислам Матеков.