
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг «Мунозара» ва «Зукко китобхон» лойиҳаси доирасида 30 май – 1 июнь кунлари ўртасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Урганч давлат университети, Нукус давлат педагогика институти ва Қорақалпоқ давлат университети талаба-ёшларидан иборат жамоалар мусобақалашди. Натижалар қуйидагича:
«Мунозара» беллашуви:
1 ўрин – Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали;
2 ўрин – Нукус давлат педагогика институти;
3 ўрин – Қорақалпоқ давлат университети.
«Зукко китобхон» танлови:
1 ўрин – Қорақалпоқ давлат университети;
2 ўрин – Нукус давлат педагогика институти;
3 ўрин – Урганч давлат университети.
Ислам Матеков.